"Туркия Ҳаво йўллари" ширкатига қарашли учқични олиб қочган Туркия фуқароси Афина аэропортида бугун эрталаб таслим бўлди.

Бортида 203 нафар йўловчиси бўлган учқич Истанбулдан Анқарага учаëтганда 20 ëшли туркиялик фуқаро талабига кўра, йўналишини ўзгартиради. Маълум бўлишича, унинг ëнида портловчи мослама бўлган.
Туркия Транспорт вазирининг айтишича, Бош вазир Ражаб Тайип Эрдўғон учқични олиб қочган шахс билан телефон орқали гаплашган. Айтилишича, мазкур шахснинг террор ташкилотларига алоқаси бўлмаган.