Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий бугун Теҳрон Ироқ урушига аралашаётгани ҳақдаги АҚШ баёнотларини расман инкор қилди.

Харрозий Эрон ҳукумати АҚШ таянчи билан ҳокимиятга келган янги Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватламаслигини билдирди. “Эрон фақат ироқликлар томонидан сайланган ва БМТ назорати остида ўрнатилган ҳукуматни тан олади”, - деди Теҳрон расмийси.
Харрозий, шунингдек, ироқликлар орасида АҚШ аскарларини ўлдириш учун ўзини портлатишга тайёрлар борлигини табиий ҳол, деб, бу аслида АҚШнинг Яқин Шарқ ва Форс кўрфазидаги сиёсати оқибати эканини таъкидлади.