2002 йилда 19 нафар журналист фаолияти давомида ўлдирилган.

Бу ундан олдинги йилдагига қараганда деярли икки баробар кам демакдир. 2001 йилда дунёда 37 журналист ҳалок бўлган эди. Бу маълумотларни қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни химоя қилиш қўмитаси ўз ҳисоботида ёйинлади. Шу билан бирга, ўтган йили қамоққа олинган журналистлар сони, айниқса Хитой хисобига ортган. "Матбуотга ҳужумлар" номи остида эълон этилган ҳисоботда, ўтган йили уч нафар журналист Фаластинга қарашли Ғарбий соҳил ҳудудларидаги қуролли тўқнашувларни ёритган пайтда ҳалок бўлгани қайд этилади.