Техрон расмийларининг таъкидлашларича, АҚШнинг Эрон ҳамда Сурияни қораловчи баёнотлари ортида Вашингтоннинг Яқин Шарқда ҳукмронлик қилиш иддаолари турибди.

Теҳрон ҳукумати матбуот вакили, Абдуллоҳ Рамезанзода АҚШ ўзининг бу каби чиқишлари билан Ироқдаги мағлубиятларини яширишга ва жамоатчилик эътиборини чалғитишга уринаётганини таъкидлади.
Кеча АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Эрон ва Суриянинг Ироқдаги "террорчиларни қўллаб-қувватлашни" бас қилишларини талаб этган эди.