Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов кеча телевидение орқали қилган чиқишида ҳарбий ҳизматга чақирилган, аммо ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган аскарлар сони тўрт баробарга кўпайтирилишини эълон қилди.

Туркманбоши қишлоқ хўжалиги, касалхоналар, йўлларни таъмирлаш ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўпгина соҳаларида ишлаётган аскарлар сони 5 мингдан 20 минггача кўпайтирилишини билдирди.