Бугун Чехияда яна бир талаба ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди. Бу ўтган қарийб бир ой ичида ўз жонига суиқасд қилган иккинчи талабадир.

Милициянинг билдиришича, 21 ëшли бу талаба Чехиянинг Плзен шаҳрида ўзига ўт қўйди. У қолдирган ëзувга кўра, у дунë давлатлари сиëсатидан норози бўлганлиги учун шундай қилишга мажбур бўлдан.
Шу йилнинг 6 мартида пойтахт Прага шаҳрида 19 ëшли талаба ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган эди.