Бугун Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти хавфли пневмония касаллиги тарқалгани туфайли Гонконг ва Хитойнинг жанубий Гуанг Донг вилоятига сафар қилмасликни тавсия қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирга қадар ўткир респиратор синдромидан камида 75 киши ҳалок бўлган. Ушбу касалликка чалинганлар сони 1800 кишидан кўпроқ деб қайд этилмоқда. Бу ҳол кўпинча Гонконг ва Гуанг Донгда кузатилмоқда.