Ироқ президенти Саддам Ҳусайн номидан эълон қилинган баëнотда, ироқликлар ўз шаҳарларини ҳимоя қилиш учун жангга отланишга чақириладилар.

Ҳарбий кийимдаги шахс томонидан Ироқ телевидениеси орқали ўқилган ушбу баëнотда Саддам "Ғалабага эришишга оз қолди", деб таъкидлайди.
Баëнотда шунингдек, урушда ҳали Ироқ кучлари барча имкониятларини ишга солганлари йўқ, коалиция кучлари эса, олиб келган барча нарсаларини қўлладилар, дейилади.