Қирғизистон президенти Асқар Ақаевнинг бугун Финляндия пойтахти Копенгагенда Финляндия президенти Таря Халонен ва бошқа расмийлар билан учрашиши ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Жумагача давом этиши режалаштирилган ташрифи давомида у, шунингдек, Финляндиянинг собиқ президенти Мартти Ахтисаари билан учрашади, Паасикиви жамиятида маърўза қилади ва баъзи ширкатлар фаолияти билан танишади.
Ақаев билан бирга Финляндияга Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Асқар Айтматов, Хорижий савдо ва саноат вазири Садриддин Жиенбеков ва қатор ҳуқуқшунослар ташриф буюрмоқдалар.