АҚШ президенти Жорж Буш Конгрессдан Туркияга 1 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақдаги қарорни тасдиқлашни сўради.

Оқ Уй матбуот котиби Ари Флайшернинг маълум қилишича, Конгресс намоёндалари Туркия ўз ҳудудини иттифоқчи қўшинларга очиб бермагани учун қарорни тасдиқламасликлари мумкинлигини Жорж Буш яхши тушунади.
“Бироқ, АҚШ раҳбарининг фикрича, Туркияга иқтисодини тиклаш учун ёрдам кўрсатиш зарур”, - деб айтди Ари Флайшер.