Иордания қироли Абдулла АҚШ етакчилигидаги Ироқ урушидан норозилик билдирди.

Урушни “босқинчилик”, деб атаган қирол Абдулла Иордания иттифоқчи қўшинларга ўз ҳаво ҳудудларини очиб беришдан бош тортаётганини қайд этди.
Ироқ урушида тинч аҳоли нобуд бўлаёгани муносабати билан “ғам ва қайғу”га тушганини билдирар экан, қирол Абдулла қурбонларни “мазлумлар”, деб атади.
Иордания қироли, шунингдек, Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилган тақдирда унинг ўрнига янги ҳукуматнинг ташқи куч томонидан белгиланишига қаршилик билдирди.
Иорданиядаги сиёсий фаоллар ва мустақил кузатувчилар қиролни ва ҳукуматни Ироқдаги урушни қораламагани учун танқид қилаётган эдилар.