Халқаро Қизил Хоч қўмитаси иттифоқчилар қўшинлари томонидан қуршовга олинган Басра шаҳрига инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки қисмини эртага жўнатади.

Қизил Хоч вакилига кўра, Басра аҳолисига икки юк машинасида дори-дармон етказиб берилади. Урушаётган томонлар билан ёрдамни олиб бораётган автокарвон хавфсизлигини таъминлаш юзасидан келишувга эришилган.

Буюк Британия Мудофаа вазири Жефф Хунн бугун Британия ҳарбийлари Басра атрофида ўрнашиб олдилар ва лозим топган пайтида шаҳар марказига қараб юришни бошлайдилар, деб баёнот берди.

Хунга кўра, иттифоқчилар қўшинлари уруш бошланганидан буён Ироқ ҳарбийларидан 9 минг нафарини асирга олганлар.