Ўз кўрсатувларини сунъий йўлдош ёрдамида бутун дунёга ёйинлайдиган "Ал-Жазира" телеканали Ироқдан бераётган кўрсатувларини тўхтатиб қўйди.

Бунга Ироқ расмийларининг "Ал-Жазира" мухбирларидан бирига репортажлар беришни тақиқлаб қўйгани, иккинчи мухбирга эса мамлакатдан чиқиб кетишни буюргани сабаб бўлди.
"Ал-Жазира"га нисбатан бундай кескин чоралар кўрилгани сабаблари тўғрисида маълумотлар ҳозирча йўқ.
"Ал-Жазира" телевидениеси Қатарда жойлашган бўлиб, у араб дунёсида нуфузи энг баланд бўлган ахборот воситаларидан биридир. АҚШ ва Буюк Британия "Ал-Жазира"ни Ироқ урушини холис ёритмаётганликда бир неча бор танқид қилган эди.
Мавзуга оид сўнгги хабарга қараганда,
"Ал-Жазира" телеканали Ироқдан репортажларни бераверади, бироқ уларни шарҳламайди.