АҚШ кучларининг билдиришича, улар ҳозир Бағдоднинг ғарбий ва жанубий ноҳиялари, шунингдек, потахт аэропортини ўз назоратлари остига олдилар.

Пойтахт атрофларидан етиб келган хабарларга кўра, минглаб аҳоли шаҳардан қочиб чиқмоқда. Бугун эрта тонгда АҚШ кучлари Бағдод маркази ва атрофидаги ноҳияларга ҳаводан ҳужум қилди.
АҚШ генерали ҳарбий амалиëтлар директори ўринбосари Стэнлеи Мэк Кристалга кўра, Ироқ Республикачилар гвардиясининг пойтахт атрофидаги 6 дивизиясидан иккитаси бутуунлай тор-мор қилиб ташланди.