АҚШнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган икки кемаси Ироқ жанубидаги Умм-Қаср портига қараб кетмоқда.

Иккала кемага 56 минг тонна буғдой ортилган.

АҚШ қўмондонлиги вакили Френк Торпнинг бугун Катарда маълум қилишича, келтирилаётган ёрдам қарийб 4 ярим миллион ироқликни бир ой давомида боқишга етиши мумкин.

Ироқлик ва хорижий мутахассислар келтирилаётган инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилиб олишга шароит яратиш мақсадида Умм-Қаср порти акваториясини миналардан тозаламоқдалар.