Кеча Туркманистонда Халқ кенгашидаги 65та ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Овоз бериш тугашига икки соат қолгунида сайлов комиссияси расмийлари, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 97 фоизи сайлов участкаларига келганларини эълон қилдилар.
Халқ кенгашидаги 65та ўрин учун 147 номзод кураш олиб борди. Туркманистон фуқаролари маҳаллий ҳокимларни ҳам сайладилар. Сайловларнинг расмий натижалари ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда.