Бугун Словакия Бош вазири Микулаш Журинда Москвага расмий ташрифини бошлайди.

Уч кунлик сафари чоғида Журинда Россия Бош вазири Михаил Касянов ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади. ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, сўзлашувлар чоғида асосан икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилади.