БМТнинг ёрдам кўрсатувчи агентликлари беш миллионлик Бағдод аҳолиси саломатлиги ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот вакили Фадела Чаиб, Ироқ пойтахти ҳар куни бомбардимон қилинаётгани, шаҳар инфраструктурасига зиёт етгани ва талафотлар сони кескин ортгани сабабли Бағдод аҳолиси саломатлиги ёмонлашиши кутилаётганини билдирди.