АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэрнинг бугун Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида учрашишлари кутилмоқда.

Икки раҳбар Ироқ келажаги ва БМТнинг ундаги ролини муҳокама қиладилар.
Блэр ва Европанинг бошқа раҳбарлари БМТ Ироқни қайта тиклаш ишларида марказий рол ўйнаши керак, деб ҳисобламоқдалар. АҚШ расмийлари эса БМТ ўрни муҳим бўлса-да, бироқ асосий ролни урушни олиб борган тарафлар ўйнашлари керак, деган фикрдалар.
АҚШ Мудофаа котиби муовини Пол Вулфовитц Ироқда янги ҳукуматни тузиш жараёни олти ойдан кўпроқ вақт давом этажагини айтди.
Бугун Белфасда учрашадиган Буш ва Блэр Ироқ масаласи билан бир қаторда Исроил-Фаластин можаросини муҳокама қиладилар.
Буш Вашингтонга эртага куннинг иккинчи ярмида қайтади.