Гонконгда номаълум вирусга чалинганлар сони апрел охирига бориб 3 мингга етиши кутилмоқда.

Расмийлар шифокорларга эпидемияга тайёргарлик кўришни буюриб, айни вақтда телевидение орқали касалхоналарда беморлага ёрдам кўрсатиш учун етарли жиҳоз ва мутахассислар борлигини айтмоқдалар.
Касаллик эпидемия тусини олган Сингапурда ҳам Бош вазир бу йилги иқтисодий ўсиш унчалик баланд бўлмаслигини маълум қилар экан, бунга сабаб ҳозирги эпидемия бўлишини айтди.