Ироқдан олинган хабарларда бугун 2 америкалик аскар ҳамда 2 журналист ўлдирилгани айтилади.

Яна 15 одам жароҳатланган. Булар Бағдод жанубидаги АҚШ алоқа марказига теккан ракета қурбонларидир.
Жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда, деб билдирди АҚШ ҳарбий қўмондони майор Майк Бирмингем.
Бошқа хабарларга кўра, Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида Британия қўшинлари президент саройларидан бирини қўлга киритганлар.
Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида портлашлар ва отишма эшитилмоқда.