Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маълумотига кўра, Бағдоддаги насос станцияси бомбардимон қилинганидан сўнг шаҳарнинг шимолий районлари аҳолисига тоза ичимлик суви бериш тўхтаган.

Бағдоднинг бошқа районларида ҳам тоза ичимлик суви етказиб берадиган насослар ва канализация сувини тозалайдиган станциялар ўз ишини тўхтатган.