Интерфакснинг Россия Ички ишлар вазири ўринбосарига асосланиб билдиришича, сўнгги 10 йил ичида тахминан 5 миллион этник руслар Россия фуқаролигини олди.

Шу рақамнинг 1 миллионидан кўпроғи Қазоғистондан, 250 мингга яқини Ўзбекистондан ва тақрибан 600 минги Украинадан борган этник руслардир.
Мазкур манбага кўра, ҳар йили тахминан ярим миллион кишига Россия фуқаролиги берилади.