Бугун Украина президенти Кучма Бишкек яқинида Қирғизистон президенти билан учрашиб, мамлакатлараро муносабатлар ва МДҲ ўртасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама этадилар.

Душанбедан Бишкекка борган Украина лидери куннинг иккинчи ярмида Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон президенти билан учрашади.
Учрашувда икки давлат раҳбарларининг мамлакатлараро муносабатлар, АҚШ бошчилигидаги Ироқ уруши, халқаро терроризмга қарши кураш ҳамда Афғонистондаги вазини муҳокама этишлари кутилмоқда.