Ўтган бир кеча кундуз ичида Гонконгда "ўткир респиратор синдроми" ёки "ғайри оддий пневмония" деб аталаётган касалликдан яна уч киши нобуд бўлди, 28 кишининг эса бу касалликка чалингани аниқланди.

Тиббиёт ходимларининг фикрича, касаллик тарқалишининг шу кундаги суръати сақланиб қолгудек бўлса, ойнинг охирига бориб Гонконгнинг ўзида беморлар миқдори 2 минг нафарга етади. Сингапурда ҳам юзлаб бемор врачлар назоратида.
"Ўткир респиратор синдромидан" дунё бўйлаб юздан ортиқ киши, шу жумладан, Хитойда 55 киши нобуд бўлди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой расмийларидан касаллик тарқалишига оид барча маълумотларни тақдим этишини сўрамоқда.
Янги касалликнинг тарқалиши минтақада иқтисодий муаммоларни пайдо қилди. Кўплаб меҳмонхоналар ва музейлар ёпиб қўйилган. Авиарейслар сони қисқарган.