Австралия АҚШ ва Буюк Британия билан бир қаторда Ироқнинг ўтиш даври ҳукуматини шакллантиришда иштирок этиш ниятида.

Австралия Бош вазири Жон Ховард ўз баёнотида урушдан кейинги Ироқда БМТнинг роли чекланганроқ бўлади, деган фикрни билдирди.
Ўтиш даври ҳукуматининг таркиби АҚШ ва Ироқ вакиллари ўртасида Ан-Насирия шаҳри яқинидаги ҳаво базасида шанба куни ўтказилиши режалаштирилган учрашувда муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бироқ, Вашингтонга кўра, учрашув ўтказиладиган кун ҳақида, ҳозирча аниқ бир қарорга келинган эмас.
Ироқ мухолифатининг раҳбарияти мамлакатда тартиб ўрнатиш учун муваққат маъмурият бошлиғи, АҚШ истеъфодаги генерали Жэй Гарнерни тезроқ Бағдодга юборишни сўради.