Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирлари Тожикистон пойтахти Душанбеда учрашиб, АҚШ бошчилигидаги Ироқ уруши масаласини муҳокама қиладилар.

Улар шунингдек, МДҲнинг халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш дастур лойиҳасини ҳам кўриб чиқадилар. Шу билан бирга, МДҲнинг Абхазиядаги тинчликни сақловчи кучлари қўмондонини тайинлаш ҳақида ҳам қарор берадилар.