Теҳронда яшаётган шиа мазҳабидаги ироқлик қочқинлар бу ердаги Ироқ элчихонасига бугун ҳужум қилдилар.

Эрон полицияси оломонни тарқатиб юборди.
Ироқ дипломатлари элчихонани пайшанба куни тарк этгандилар.
Эронда 200 минг нафар атрофида ироқлик истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти, 1991 йилги қўзғолон бостирилганидан сўнг, бу мамлакатга қочиб келган шиалардир.