Бугун Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари Фаластин жангарилари, деган гумон билан тўрт кишини ҳибсга олдилар.

Исроил аскарлари бир неча уйни тинтувдан ўтказдилар.
Бугун Миср чегарасидаги Исроил чегара пости қуролли фаластинликлар томонидан ўққа тутилди. Ҳеч кимга жароҳат етмади.
Бугун Ғазо минтақасида Буюк Британия фуқароси, тинчлик ҳаракатининг фаоли нобуд бўлди. Унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум.