АҚШ армияси марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Томми Фрэнкс, Афғонистонда терроризмга қарши кураш давом эттирилмоқда, деб баёнот берди.

Кобул яқинидаги ҳаво базасида ҳарбийлар ва журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида, Фрэнкс, Афғонистон ва Ироқдаги можаролар терроризмга қарши глобал курашнинг бир қисмидир, деди.
Фрэнкс Афғонистонда Америка ҳарбийларига қарши ҳужумлар кучайиб кетди деган гапларга асос йўқ, деди.