АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Пол Вулфовиц Ироқнинг янги ҳукуматини таъсис этиш режасини Конгрессга тақдим этди.

Ҳужжатга биноан, аввалига Ироқни Муваққат қўмита бошқаради. У мамлакатни қайта тиклаш ва инсонпарварлик ёрдами тарқатиш билан шуғулланади.
Сўнгра ҳокимият Ўтиш даври ҳукуматига ўтказиб берилади. Бу ҳукумат таркибига Ироқнинг барча диний ва миллий гуруҳлари вакиллари киритиладилар.
Режага кўра, шундай қилиб, мамлакатнинг тўлақонли ҳукуматини тузишга йўл очилади.