Покистоннинг Қарачи шаҳар маҳкамаси бугун тўрт нафар Исломий жангари устидан ҳукм чиқарди.

Икки айбланувчига ўлим жазоси берилган бўлса яна икки нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ўтган йилнинг июн ойида исломий жангарилар гуруҳи Қарачида АҚШ консулҳонаси идораси ëнида турган автомобилни портлатган эдилар. Оқибатда 12 киши қурбон бўлганди.