Бугун Омск шаҳрида Россия ва Қозоғистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Россия, Қозоғистон, Беларус ҳамда Украинадан таркиб топган ягона иқтисодий маконни барпо этиш масаласини кўриб чиқдилар. Икки раҳбар, шунингдек, эътиборни Каспий денгизининг қонуний мақомига қаратиб, унинг нефт ва газ заҳираларидан фойдаланиш йўлларини муҳокама қилдилар. Бойконур космодромидан фойдаланиш масаласи ҳам президентлар эътибор доирасида бўлди.
Учрашув натижасида икки президент мамлакатлараро муносабатларни янада яхшилашга келишиб олдилар.
Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб жойлашган вилоятлар ҳокимлари икки мамлакат раҳбарлари учрашувида қатнашдилар.
Россия Бош вазири муовини Виктор Христенко Қозоғистон-Россия ўртасидаги савдо-сотиқнинг 60 фоизи чегарадош ҳудудларда олиб борилишини айтди.