Франс пресс ахборот агентлиги ҳамда Абу-Дабининг “Ал-Арабия” телевидениеси хабарларига кўра, Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида отишма бўлган ва натижада бир неча одам нобуд бўлган.

Жароҳатланганлар ҳам бор. Отишма сабаблари номаълум.
Гувоҳларга кўра, шаҳарнинг янги ҳокими Машан ал-Жубурий фуқаролар олдида АҚШни қўллаб-қувватловчи баёнот қилаётганида отишма бошланган. АҚШ аскарлари унга жавоб бериш ниятида одамларга ота бошлаганлар. Ходисадан сўнг АҚШ ҳарбийлари оломонга ўт очганларини инкор этдилар. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ноаниқ.