Америка ҳарбийлари Бағдодда маҳаллий фуқароларнинг кундалик муаммоларини ҳал қилиш билан шуғулланувчи марказ ташкил қилдилар.

Мазкур ташкилот жамоат тартибини назорат қилиш, шаҳарни электр қуввати, сув ва дори- дармон билан таъминлаш масалаларини ҳал қилади.

Ироқдаги асосий ҳарбий вазифа - Саддам Ҳусайн тарафдорлари қўлида қолган аҳоли пунктларини озод қилишдан иборат, деб билдирди АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд. Асосий эътибор Боғдодни эгаллашга қаратилганлиги муносабати билан, Ироқдаги баъзи бир шаҳарлар Америка қўшинлари томонидан четлаб ўтилган эди. Бу шаҳарларга Саддам Ҳусайнга содиқ қуролли гуруҳлар ўрнашиб олган бўлишлари мумкин. "Мамлакат қулатилган режим тарафдорларидан мутлақо тозаланиши шарт", деб таъкидлади Доналд Рамсфелд.

АҚШнинг Форс кўрфазидаги қуролли кучлари қўмондони Томми Фрэкс бугун Бағдодга келди.