Жанубий Корея президенти Но Му Зен, Шимолий Корея билан ядро дастурини тўхтатиш бўйича ижобий битимга келиниши, Сеулнинг бу дастурда ишитрок этишидан муҳимроқдир, деб баёнот берди.

АҚШ, Хитой ва Шимолий Корея вакиллари кейинги ҳафтада Пекинда учрашадилар ва Пхеньяннинг ядро дастури бўйича юзага келган зиддиятни муҳокама этадилар.
АҚШ давлат департаменти бу борада ўтказиладиган музокараларга Жанубий Корея ва Япониянинг ҳам қўшилиши муҳим эканлигини билдирди.