Австралия май ойида Форс кўрфазидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлайди, деб билдирди мамлакатнинг Бош вазири Жон Хаурад.

У Ироқ урушининг ниҳоясига етаётганли сабабли мана шундай қарорга келинганлигини айтди.
Америка Қўшма Штатлари бошқарган Ироқдаги ҳарбий операцияларга Австралия икки минг аскар, қирувчи самолётлар ва уч ҳарбий кемасини жўнатган эди.