Бугун Жанубий Корея, Шимолий Корея ҳукумати ядровий қуролни қўлга киритиш арафасида эканини эълон қилганига қарамай, Шимолий Корея, АҚШ ва Хитой расмийлари ўртасида ўтиши режалаштирилган музокаралар қолдирилмаслигига чақирди.

Кеча Вашингтонда ўтган учрашувда Жанубий Корея ва Япония вакиллари АҚШ расмийларидан, келаси ҳафтада Пекинда ўтиши режалаштирилган учрашув бекор қилинишини истамасликларини айтганлар. Хитой расмийлари бу масалага ҳозирча ўз муносабатини билдирмадилар.