Гонгконг расмийлари ўтган 24 соат ичида ўткир респиратор касаллигидан яна 12 киши нобуд бўлганини маълум қилдилар.

Ҳозиргача мазкур хасталикдан бир кунда бунчалик кўп одам ўлмаган эди.
Ўткир респиратор касаллиги ноябр ойида тарқала бошлаганидан бери ҳозиргача Гонгконгда 81 одам, расмий маълумотга кўра Хитойда бугун ўлган бир киши билан бирга 67 одам нобуд бўлди. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ўткир респиратор касаллигидан фақат Пекиннинг ўзида ўлганлар сони Хитой расмийлари эълон қилганидан беш баробар кўп бўлиши мумкинлигини билдирди.
Бугун Хитой Бош вазири Вен Жибао ўткир респиратор касаллиги хусусида маълумот берган расмийлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳозиргача дунё мамлакатларида мазкур касалликдан жами 170дан ортиқ одам нобуд бўлди.