Чернобил атом станциясида 1986 йил содир бўлган фожеада тирик қолган минглаб одамлар бугун Украина пойтахти Киевда норозилик намойиши ўтказдилар.

Улар ҳукумат томонидан товон пули тўланиши ва ижтимоий ҳимоя кучайтирилишини талаб қилдилар. Полиция маълумотига кўра, норозилик намойишида тахминан 5 минг одам қатнашган.
Чернобил фожеаси қурбонлари манфаатини ҳимоя қилувчи Украина Чернобил уюшмаси мазкур норозилик намойишини бюджет ҳаражатлари қисқартирилиши режасига қарши уюштирди. Намойиш – Чернобил фожеаси юз берганига 17 йил тўлишидан бир ҳафта олдин ўтказилди.