АҚШ Давлат котибининг ëрдамчиси Жеймс Келли Хитой ва Шимолий Корея расмийлари билан Пхеняннинг ядровий қуроллар дастури тўғрисида музокаралар ўтказиш учун бугун Пекинга борди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эртага бошланадиган мазкур музокаралар Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея ўртасидаги кескинликни юмшатиши ҳақида умид билдирди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Ричард Баучер Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар дастуридан воз кечиши кераклигини такрорлади.
Қўшма Штатларнинг Жанубий Кореядаги кучлари қўмондони генерал Леон ЛаПорте Шимолий Корея глобал барқарорликка таҳдид солаëтганини ва минтақада тинчлик ўрнатишга тўсқинлик қилаëтганини таъкидлади.