Бугун Исроил армияси яна икки нафар фаластинлик жангарининг уйлари вайрон қилинганини ва 12 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Исроил ҳарбий кучлари ўтган август ойидан буëн фаластинлик жангариларнинг 200дан ортиқ уйини вайрон қилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар Исроилнинг ушбу ҳатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф, дея танқид қилиб келмоқда.
Исроил ҳарбий кучлари, шунингдек, Исроилнинг маъмурий бошқарувида бўлган Ғарбий соҳил ҳудудларида рухсатсиз қурилган юзлаб уйларни ҳам бузиб ташлади.
Исроил армияси ҳибсга олинган 12 киши Хамас, Исломий Жиҳод гуруҳлари ва Фаластин раҳбари Ясир Арафатнинг Фатоҳ партияси аъзолари эканини билдирди.