Бугун Жакартада мусулмонлар руҳонийси Абу Бакр Башир устидан маҳкама жараёни бошланди.

Башир Индонезияда ҳукумат тўнтариши йўли билан Ислом давлати барпо этишга уринганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Абу Бакр Башир бир қатор террор ҳуружларига жавобгарликни зиммасига олган "Жамаа Исламия" исёнчи гуруҳига раҳбарлик қилган. Айни ташкилот, Индонезия президенти Мегавати Сукарнопутри ҳаётига қилинган суиқасдда ҳам гумон этилмоқда.