Бугун Британия Мудофаа вазири Жэф Хун Ироққа келди.

Журналистларга берган интервюсида Хун Саддам Хусайн тирик ва у мамлакат ичкарисида яшириниб юрган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бағдод ҳукумати қулаганидан бери, собиқ Ироқ раҳбари ҳақида ҳалигача маълумот йўқ. Шундай қилиб, Жэф Хун коалиция давлатлари орасида биринчи бўлиб Ироққа ташриф буюрган олий мартабали расмий бўлди.