Британия Бош вазири Тони Блэр “Ироқ фуқаролари Саддам Ҳусайн даврида бўлмаган эркинликка эришдилар,” - деб билдирди.

Бош вазир сўзининг исботи сифатида, шиаларнинг Карбалога қилган зиёратларини келтириб ўтди. Саддам Ҳусайн даврида Карбалони зиёрат қилиш таъқиқланган эди.
23 апрел куни Карбалода бир неча минг киши иштирок этган аксиламерика намойиши бўлиб ўтди.
Айни пайтда, АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари, генерал Жей Гарнер курд раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва тузилажак янги ҳукуматда улар ҳам ўз вакилларига эга бўлишларини билдирди.