АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили полковник Рожер Кинг, Афғонистон вилоятлари ҳокимлари Толиблар режими қолдиқларини қидириб топиш ишларини кучайтираётганини маълум қилди.

Бугун вилоятлар раҳбарлари жангариларни топиш учун янада кўпроқ аскар ажратдилар.
Шунингдек, бугун Лағмон вилоятидаги афғон баталиони қўмондони генерал Саид Оға Соқиб, Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳридан 25 км жануби-шарқда жойлашган Дера Саид Миандаги уйдан учқичларга қарши ишлатиладиган тўртта ракета топилганини айтди.