Эронлик собиқ сиëсатчи Аббос Амир-Интизом мамлакатнинг сиëсий тизимини ислоҳ қилишга чақиргани учун қайта қамалди.

Бир йил олдин даволаниш учун қамоқдан озод қилинган Амир-Интизом яқинда Теҳрон университетида чиқиш қилиб, Эронда руҳонийлар бошқарувига чек қўйиш учун референдум ўтказишга чақирди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларга кўра, Амир-Интизом Эронда узоқ вақтдан бери қамоқ муддатини ўтаëтган сиëсий маҳбусдир. У жосуслик ва сотқинлик қилганида айбланиб, 24 йилдан буëн қамоққда ўтирибди.
Аббос Амир-Интизом 1979 йилги Исломий инқилобдан кейинги вақтли ҳукуматда Бош вазир ўринбосари ва қисқа муддат Эроннинг Швециядаги элчиси сифатида хизмат қилган эди.