Урушдан кейинги Ироқ ишлари билан шуғулланувчи АҚШ расмий вакили Барбара Бодин Бағдодни бошқариш учун келаси бир неча кун ичида ироқлик расмийлар ва мутахассислар иштирокида бир гуруҳ ташкил қилинишини маълум қилди.

Бугун Бағдоддаги маҳаллий расмийлар билан учрашган Бодин, АҚШ маъмурияти Ироқ пойтахтида коммунал хизматларни қайта йўлга қўйишга ҳаракат қилаëтганини билдирди.
Бағдодда ва Ироқнинг бошқа ҳудудларида аҳолига ичимлик суви, электр қуввати ва бошқа коммунал хизматлар кўрсатиш ҳали ҳам талабга жавоб бермайди.
Айни пайтда, кеча Бағдоддаги ўқ-дори омборида юз берган портлаш оқибати қанча ироқлик нобуд бўлгани ва яралангани номаълумлигича қолмоқда.