Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Наблус шаҳрида, фаластин қуролли гуруҳлари аъзоларидан икки нафарини қамоққа олдилар.

“Ал Акса шаҳидлар гуруҳи” ва “Фаластинни озод қилиш Миллий фронти” ташкилотлари пайшанба куни Кфар Саба темир йўл бекатидаги портлашни ва кеча кечқурун Исроил ҳарбийларининг автомашиналарини ўққа тутганликларини тан олдилар. Ушбу муносабат билан Исроил ҳарбийлари фаластин қуролли гуруҳи аъзоларига қидирув эълон қилдилар.

Уларни қўлга олиш чоғида отишма бошланди. Натижада икки Исроил ҳарбийси яраланди.