Бугун Гаагада Кимёвий қуролларни таъқиқлаш бўйича ташкилотнинг навбатдаги конференцияси бошланди.

Бу ташкилотга аъзо давлатлар 2007 йилгача ўзларида мажуд кимёвий қуролларни йўқ қилишга келишган эдилар. Бироқ Москва расмийлари кимёвий қуролларни 2012 йилга бориб бира - тўла йўқ қилиш тарафдори эканлигини билдирмоқдалар. Россия дунёдаги энг йирик кимёвий қуроллар арсеналига эга.